Гарри Каспаров пора беришда айбланмоқда

Гарри Каспаров.

Шахмат бўйича 13 марта жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ва Жаҳон шахмат федерациясининг собиқ раиси Игнатиус Леонг пора берганлик ҳамда пора олганликда айбланмоқда.

Жаҳон шахмат федерацияси ўтказган текширув натижасида Каспаров 2014 йилда федерация президенти сайловида Осиё минтақаси вақилларининг керакли миқдордаги овозини олиш мақсадида Леонгга 500 минг доллар миқдорида пул бергани аниқланган. Бироқ сайловда Кирсан Илюмжинов Каспаровдан кўра кўроқ овоз олиб, федерация президентлигига сайланган.

Жаҳон шахмат федерациясининг этика бўйича комиссияси пора бериш ва олиш орқали Каспаров ҳамда Леонг ташкилотнинг аҳлоқий кодексини бузганини билдирди. Мазкур икки шахс жарима тўлаши ва федерациянинг барча тадбирларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши кутилмоқда.

Гарри Каспаров шахматчилик карьерасини 2005 йилда якунлаган эди.