Россияда бўйи 3 метрли Сталин ҳайкали ўрнатилди

Литвада нашр этиладиган журнал муқоваси.

Россиянинг Марий Эл республикасидаги Шелангер шаҳарчасида Сталиннинг ҳайкали ўрнатилди.

Бу ердаги “Звениговский” совхози идораси олдида ўрнатилган ва тантана билан очилган ёдгорликнинг бўйи шоҳсупасидан ташқари 3 метрдир.

Хабар қилинишича, “Звениговский” совхози Россия Компартияси Марий Эл републикаси қўмитаси раҳбари Иван Казанков бошқаради.

Миллионлаб кишиларни қатағон қилиб, ўлдирганиучун Совет давридаёқ қораланган Иосиф Сталин Россияда кейинги йилларда улуғланмоқда.