Жаҳонда ҳар йили 800 минг одам ўзини ўлдиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 10 сентябрь куни эълон қилган янги баёнотида, йил сайин дунёда 800 минг одам ўз жонига қасд қилишини билдирди. Мазкур ташкилот ташаббуси билан 10 сентябрь ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш куни сифатида нишонлаб келинади.

Ташкилотнинг хабар беришича, ўз жонига қасд қилганларнинг асосий қисми 15-29 ёш орасидаги одамлардир. Ўзини ўлдирганларнинг 75 фоизи қашшоқ мамлакатлар фуқаролари ҳисобланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти руҳий жиҳатдан носоғлом одамлар орасида ҳам суицид ҳолатлари кўп эканидан келиб чиққан ҳолда, ҳукуматларни бу борада махсус чоралар кўришга чақирди. Ташкилот бу масалада 2020 йилгача мўлжалланган махсус дастурни қабул қилган.