Германия Австрия билан чегараларида назоратни қайта тиклади

Австрия чегарасига ўрнатилган шлагбаум.

Германия мамлакатга кириб келаётган қочқинлар оқимини тартибга солиш мақсадида Австрия билан чегараларида назорат пунктларини ташкил қилди.

Германия ички ишлар вазири Томас де Мазьер “қочқинлар оқимини чеклаш ва мамлакатга одамларнинг кириб келиши жараёнини тартибга солиш” зарурати пайдо бўлгани туфайли мана шундай қарор қабул қилинганини айтди.

Унга кўра, Австрия билан чегараларда назорат ўрнатилиши темир йўл фаолиятини издан чиқариши мумкин.

Германия жорий йилда 800 минг қочқинни қабул қилиш ниятида эканини билдирган эди.