Россия Украина санкцияларига жавоб қўллашни ўйламоқда

Бу ҳақда Россия Бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович баëнот берди.

16 сентябрь куни Украина ҳукумати санкциялар рўйхатига қўшилган шахслар сонини 400 нафарга¸ юридик шахслар сонини эса 90 тага етказишга қарор қилди.

Бундай қарор мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачиларнинг “ноқонуний сайловлар” муддатини белгилашига жавоб тариқасида қабул қилинди.

Ўзини Донецк халқ республикаси деб атаган ҳудуд етакчиси Александр Захарченко 18 октябрь куни сайловлар ўтказилиши ҳақида қарор чиқарди ва Киев бу ҳаракатни Минск тинчлик келишувига зид ҳаракат сифатида баҳолади.

Украина томони эса маҳаллий сайловлар кунини 25 октябрга белгилаган.

Киев санкциялари қўлланиладиган янги рўйхатга Россия Давлат думаси депутатлари¸ айирмачилар етакчилари¸ шунингдек Аэрофлот¸ Газпромбанк ВА Москва банки каби ширкатлар ҳам бор.