Петербургда уч ўзбек икки ўқувчини зўрлаш ва қийнашда айбланмоқда

Санкт- Петербургда икки ўқувчи қизни ўғирлаб, кейин уларни зўрлаш ва қийнашда айбланиб, ҳибсга олинган уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг иши судга оширилди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, уч ўзбекистонлик жорий йил 10 мартида маст ҳолда икки ўқувчи қизни алдов йўли билан ўғирлаб кетган ва уларни зўрлик ишлатиб, номусига теккан ҳамда калтаклаган.

Воқеанинг эртасига қизлардан бири қочишга муваффақ бўлган ва ўзбекистонлик йигитлар қўлга олинган.