Фаластинликлар норозилик намойиши ўтказди

Қуддус. Фаластинлик бола ва Исроил полициячилари.

Фаластинликларга Қуддуснинг қадимий қисмига кириш тақиқлангани муносабати билан фаластинлар якшанба куни норозилик намойшларига чиқди. Мазкур тақиқни норозилар Исроилнинг эскалация сиёсати деб баҳоламоқда.

Фаластин ҳукумати ҳам Исроилнинг Қуддусга киришга тақиқ қўйганини мана шу тарзда изоҳлаган эди.

Шанба куни Қуддуснинг эски шаҳар қисмида икки одам ўлдириб кетилганидан сўнг, Исроил ҳукумати фаластинларга Қуддуснинг қадимий қисмига киришни тақиқлаган.

Янги қарорга мувофиқ бундан буён эски шаҳарга фақат яҳудийлар, сайёҳлар, эски шаҳар аҳолиси, мактаб ўқувчилари ва тадбиркорлар тўсиқларсиз кириб-чқиши мумкин.