Чегара билмас шифокорлар Қундузда касалхона бомбардимон қилинганини қоралади

Қундузда бомбардимон қилинган касалхона.

Чегара билмас шифокорлар халқаро ташкилоти АҚШга қарашли экани гумон қилинаётган учоқлар касалхонани бомбардимон қилиши оқибатида 22 одам ҳалок бўлгани сабабли Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилди.

Чегара билмас шифокорлар мазкур воқеани ҳарбий жиноят деб баҳолаш мумкинлигини билдирган ҳолда, халқаро ташкилотларни бу борада махсус тергов ўтказишга чақирди.

Ташкилот раҳбари Кристофер Стоукснинг билдиришича, 3 октябрдаги ҳаво ҳужумида ҳалок бўлганларнинг 12 нафари шифокор, 10 нафари бемор бўлган.

АҚШ президенти Барак Обама бу масалада Пентагон тергов бошлаганини билдирди.