Медицина бўйича 2015 йилги Нобел мукофоти уч олимга берилди

Ирландиялик Уилям Кэмпбел, япониялик Сатоси Омура ва хитойлик Ту Ююлар медицина соҳасидаги 2015 йилги Нобель муокофотига лойиқ топилди.

Бу уч олим паразитлар чақирувчи инфекцион касалликлар шифоси устида тадқиқот олиб борган.

5 октябрь куни Стокҳолмдаги Нобел академияси тарқатган баёнотда мукофотнинг бу йилги совриндорлари "жуда оғир паразитар касалликларнинг даъволанишида инқилобий ўзгаришларга олиб келадиган шифо услубларини топди", дейилди.

Уилям Кэмпбел ва Сатоси Омуралар одам танасида яшовчи қуртлардан тарқаладиган инфекцияни даъволаш услубини ривожлантирган. Хитойлик олим Ту Юю эса малярияни даъволаш бўйича янги усулни топган.

Номзодлар Нобел мукофоти учун бериладиган 960 минг АҚШ долларини ўзаро бўлишадилар. Тинчлик, илм-фан ва адабиёт бўйича Нобел мукофоти эгалари шу ҳафтанинг охирида эълон қилиниши кутилмоқда.

Бу мукофот илк бор 1901 йилда швециялик кимёгар Алфред Нобел томонидан таъсис этилган.