“Украинада бедарак йўқолган дўстим Алимардонни қидираяпман!”

Украинада бедарак кетган фарғоналик Алимардон Раҳматов.

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Нурсуҳ қишлоғи Юқори маҳалласида туғилган 23 яшар Алимардон Раҳматов 2013 йилнинг октябридан бери дом-дараксиз кетган. Ўғлини кутиб яшаëтган онанинг сўрови билан Озодликка гапирган яқин дўсти¸ Алимардонни билган-кўрганлардан унинг тақдирига оид хабар беришни¸ мабодо¸ Алимардоннинг ўзи тирик бўлса¸ ундан онасига телефон қилишни сўради.

“Алимардон менинг энг яқин дўстим¸ мен унга ҳар қандай шароитда қўлимдан келганча ëрдам беришга тайëрман. Фақат қаердалигини менга ëки онасига билдирса бўлди”¸ дейди Озодликка мурожаат қилган Алимардоннинг ўртоғи.

Унинг айтишича¸ 2012 йилда педагогика коллежини тугатар-тугатмас¸ аммасининг ўғли билан Санкт-Петербургга келган Алимардон¸ ноқонуний тарзда қурилишда ишлаб юрган ва Украинага ҳужжат тўғирлаш учун чиққанда¸ паспортига тақиқ босилган.

Алимардон Раҳматов.

Шундан сўнг¸ аммасининг ўғли Россияга қайтган¸ Алимардон эса¸ Киевда тожикистонлик йигитлар билан бировларнинг уйида ҳар хил ишларни қилиб юрган.

“Охирги марта мен у билан 2013 йил сентябрида гаплашдим ва у менга яқинда уйга кетмоқчилигини айтди. Онасига октябрь ойида телефон қилиб¸ билет олдим¸ уйга қайтаяпман¸ деганча бедарак”¸ дейди Алимардоннинг дўсти.

Алимардоннинг пул ва жаннат ваъдасига учиб¸ Исломий давлат каби жиҳодий гуруҳлар сафига қўшилиш учун Сурия ëки Ироққа кетган бўлиш тахминига фақат 20 фоиз эҳтимол беришини таъкидлаган суҳбатдош¸ энг катта фарази оиласидаги нотинчликдан безган дўсти¸ ўзбекистондагилар билан алоқани узишга қарор қилган бўлиши эканини айтади.

Суҳбат сўнггида у дўстидан тирик бўлса¸ онасига телефон қилишни¸ айни пайтда¸ Алимардон тақдиридан хабардорлар бўлса¸ улардан билганларини Озодликка билдиришни сўради.

Алимардоннинг дўсти билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Алимардоннинг дўсти билан суҳбат