Тергов қилинаётган Қирғизистон мудофаа вазири ишдан ҳайдалди

Абибилла Кудайбердиев

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев мудофаа вазири Абибилла Кудайбердиевни ишдан олди. Ундан аввалроқ давлат хавфсизлик идораси ва прокуратура вазир устидан ваколатини суиистеъмол этганлик айби билан жиноят иши очилганини эълон қилди.

Атамабаев маъмуриятининг 12 октябрь куни билдиришича, Кудайбердиевнинг муовинларидан бири вазир вазифасини вақтинча бажариб туради.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Бош прокуратура 12 октябрь куни Кудайбердиев ва унинг бир неча ёрдамчилари устидан ваколатини суиистеъмол қилганлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва талон-торож содир этганликда гумонланаётганини билдирди.

Расмий хабарномаларга кўра, Кудайбердиев ва унинг ёрдамчилари 12 миллион қирғиз соми (175 минг АҚШ доллари) миқдоридаги маблағни талон-торож қилганликда айбланмоқда. Кудайбердиевнинг ҳибсга олинган-олинмаганлиги аниқлаштирилгани йўқ. Мудофаа вазирлиги расмийлари бу хусусда изоҳ берганича йўқ.