Европа Иттифоқи: Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатлари тинчлик ўрнатиш уринишларига путур етказади

ЕИ ташқи сиёсат бўйича олий комиссари Фредерика Могерини

Европа Иттифоқи Россиянинг Суриядаги ҳарбий интервенцияси тинчлик ўрнатиш уринишларига путур етказишини баён қилди. ЕИ ташқи сиёсат бўйича олий комиссари Федерика Могерини Ғарб қўллаб қувватлаётган Сурия мухолифатинининг Россия тарафидан ўққа тутилаётгани таҳликали оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

ЕИ олий дипломати 12 октябрь куни қилган чиқишида Москва ҳукуматини Суриядаги ўз ҳарбий ҳаракатларини мухолифат кучларига эмас, “Исломий давлат” экстремист гуруҳига қарши қаратишга чақирди. Бу ҳаракатлар АҚШ, ЕИ ва Россия “ўртасида мувофиқлаштирилиши лозим”, деди Могерини.

“Акс ҳолда бу ҳаракатлар нафақат сиёсий нуқтаи назардан, балки ҳарбий нуқтаи назардан ҳам жуда хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин”, деди ЕИ ташқи ишлар вазири.

Россия ҳаво ҳужумлари ёрдамида Сурия армияси президент Башар Ассадга қарши курашаётган барча гуруҳларга қарши ҳужумлар кўламини оширмоқда.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари эълон қилган қўшма баёнотда “мазкур ҳарбий эскалация можаронинг янада авж олиши, уни бартараф этиш бўйича сиёчий жараёнларга путур етказиши, гуманитар вазиятининг ёмонлашиши ва радикаллашувнинг кучайшига ҳисса қўшади”, дейилади.