Толиблар Афғонистоннинг Ғазни вилояти марказини олишга уринди

Афғонистон шимолида Толиблар яна бир йирик вилоят марказини ишғол қилишга уринмоқда.

12 октябрь куни бошланган жанглар Ғазни шаҳрида бормоқда. Бу шаҳар Кобулдан 130 километр жанубда жойлашган. Ҳозирча мамлакат қўшинлари Толиблар ҳужумини қайтармоқда.

Аммо, бу ҳужумлар одатан қишлоқларни макон тутган жангариларининг йирик шаҳарларга хуружи ортаётганини кўрсатмоқда ва хавотирни кучайтирмоқда.

Вилоят ҳокими ўринбосари Муҳаммад Аҳмад Али: "Бу тонгда 2000 га яқин Толиб жангариси Ғазни шаҳрига турли тарафлардан ҳужум қилди. Улар шаҳарни олишни ният қилган эди, аммо биз шай турганимиз учун ҳужумни қайтардик", деб маълумот берди.

Ҳозир Ғазнига қўшни вилоятлардан ҳам ҳарбийлар шаҳар ҳимояси учун етиб боргани айтилмоқда. Вилоят полицияси раҳбари ўринборсари Асадуллоҳ Шужаҳий Ғазний AFP агентлигига берган интервьюсида: "Толиблар тез орада Ғазни вилоятини олиш Қундуз каби осон бўлмаслигини англайди", деди.