АҚШ давлат котиби Исроил ва Фаластинни зўравонликларга чек қўйишга чақирди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Исроил ва Фаластин етакчиларини Исроил ва Ғарбиq Соҳилда юзага келган “маънисиз” зўравонликка чек қўйиш бўйича тезкор чораларни кўришга чақирди.

19 октябрь куни Мадридда мухбирлар олдида гапирган Керри Исроил ва Фаластин етакчилари жорий ҳафта бўладиган музокараларда Ал-Ақса масжиди атрофидаги мажмуа мавқеи ва юзага келган зўравонликларни тўхтатиш чоралари бўйича муросага келишлари ўта муҳимлигини таъкидлади.

Зўравонликлар келиб чиқишига яҳудийлар Ал-Ақса масжиди жойлашган адирдаги мажмуани эгаллаб олмоқчилиги тўғрисидаги гап-сўзлар сабаб бўлди. Исломда аҳамияти бўйича учинчи ўринда турадиган Ал-Ақса масжиди яҳудийларнинг Ибодат Тоғи билан битта мажумада жойлашган.

Исроил мажмуанинг мавқеини ўзгартириш режалари йўқлигини таъкидлаб, Фаластин томонини бундай миш-мишларни зўравонликларни келтириб чиқариш мақсадида махсус тарқатаётганликда айблади.

Сўнгги ҳафталарда саккиз яҳудий ва 40дан ошиқ, жумладан ҳужум қилишга уринган фаластинлик ўлдирилди.

Керри Исроил ўзини зўравонликлардан ҳимоя қилишга ҳақли, дея баён қилди. Керри жорий ҳафта Берлинда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳу билан, келаси ҳафта бошида эса Иорданияда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашади.