Қирғизистонда қамоқдан қочган ва ушланганларнинг 3 нафари ўлди

Турмадан қочганларни қўлга олиш амалиёти, 2015 йилнинг 16 октябри, Бишкек шаҳри атрофи.

50- тергов илоляторидан қочган ва кейин ушланган 5 маҳбусдан 2 нафари ўлдирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Токтайим Уметалиева баёнот берди.

Унинг фикрича, Жазони ўташ давлат хизмати ходимлари ушланган маҳбусларни калтакламоқда ва шу йўсин билан улар ўлдирилган ҳамкасблари учун қасд олмоқда.

Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги 50- тергов илолятори нозирларини ўлдириб қочган ва сўнг ушланганлардан бири – Муратбек Жумалиевнинг ўлгани тўғрисида Озодлик радиоси қирғиз хизматига Жазони ўташ давлат хизмати хабар қилди.

Бугун эрталаб эса, қамоқдан қочганлардан бири Бақит Кенжегулов миясига қон қуйилиши оқибатида ўлгани айтилган. Бир кун муқаддам эса, жиноятчи Таалайбек Жуманов юрак ҳуружидан ўлган эди.

12 октябрда қамоқдан 9 маҳбус қочиб, 5 нафари қўлга тушган. Қочиб яширинган тўрт маҳбусдан иккиси - Данияр Кадиралиев билан Азамат Мусуралиев қўлга олиш пайтида милиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.

Яна икки маҳбус қидирилмоқда.