Бишкек Душанбе билан сув ва энергетика масалаларини муҳокама қилади

Қирғизистон Бош вазири муовини Абдирахман Маматалиев.

Бош вазир муовини Абдирахман Маматалиев бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси икки томонлама масалаларни комплекс кўриб чиқиш учун тузилган Қирғизистон – Тожикистон ҳукуматлариаро комиссияси мажлисида қатнашиш учун Душанбега кетгани тўғрисида Озодлик радиоси қирғиз хизмати хабар қилди.

22-23 октябрь кунлари Душанбеда ўтадиган учрашувда томонлар энергетика, транспорт, сув заҳираларидан рационал фойдаланиш, қўшни ҳудудларда жойлашган бир-бировига қаршали объектлар мақомини аниқлаш ҳамда чегараолди ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилади.