АҚШ Сурия бўйича музокараларга Эронни ҳам таклиф қилмоқчи

Суриядаги бугунги кун манзараси.

Қўшма Штатлар Эрон биринчи марта АҚШ ва Россия ўртасида Сурия масаласида ўтадиган музокараларга таклиф қилинишини билдирди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби 27 октябрь куни бу ҳақда гапирар экан: “Мазкур музокараларда асосий ҳамкорларимиз бўлиши биз учун муҳимдир”, деб айтди. Унга кўра, “Эрон асосий ҳамкор бўлиши мумкин”, бироқ ҳозирча бу масала очиқ қолмоқда.

АҚШ, Россия ва Араб давлатлари вакиллари 29 октябрда Австрия пойтахти Венада Сурия масаласида сўзлашувлар ўтказади. АҚШнинг Араб давлатларидан иборат иттифоқчилари Эроннинг минтақадаги аҳамияти кучайтирилишига кескин қарши чиқмоқда.

Теҳрон Сурия президенти Башар Ассаднинг асосий ҳимоячиларидан биридир. Эрон Ассадга ҳарбий маслаҳатчилар ва қурол сотиб олишга маблағ ажратиш орқали кўмак кўрсатиб келади.