Жон Керри Нурсултон Назарбоевга инсон ҳуқуқлари масаласини эслатди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (чапда) ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни эстремизмга қарши курашдаги лидерлигини олқишлади ва унга терроризмга қарши кураш демократия ва ўзгача фикрни бўғиш учун баҳона бўлмаслиги кераклигини эслатиб ўтди.

Жон Керри 2 ноябрь куни Остонада президент Назарбоев билан учрашди. Қозоғистон Керрининг Марказий Осиё сафари доирасидаги учинчи давлат бўлди. Керри 31 октябрда Бишкекда ва 1 ноябрда Самарқандда бўлган эди.

АҚШ Давлат котиби учрашув чоғида Вашингтон Афғонистон билан қўшни мусулмон давлатлари билан яқин муносабатларда бўлишини исташини айтди.

Керри Қозоғистон ва Қўшма Штатларни хавфсизлик масаласида бирлаштирувчи жуда кўп умумиятлар борлигини таъкидлади. Назарбоев ва Керри учрашувида асосан Афғонистон ва минтақа хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинди.

Керри Қозоғистон ортидан Туркманистон ва Тожикистонга сафар қилиши кутилмоқда