"КогалимАвиа" ўз самолёти ҳалокатига ташқи таъсир сабаб бўлган, деб ҳисоблайди

Мисрда ҳалокатга учраган A321-200 аэробуси парчаси.

"КогалимАвиа" расмийлари Мисрда ўзига қарашли самолёт ҳалокатга учрашига техник носозлик ёки учувчилар хатоси сабаб бўлмаганини билдирди.

"КогалимАвиа" бош директори ўринбосари Александр Смирнов 2 ноябрь куни A321-200 аэробуси фақат “ташқи техник ёки жисмоний таъсир” оқибатида ҳалокатга учраган бўлиши мумкинлигини айтди. Унга кўра, самолёт техник жиҳатдан жуда аъло даражада бўлган.

31 октябрда Мисрнинг Синай ярим оролидан Петербургга парвоз қилган йўловчи учоғи 23 минут ўтиб ерга қулаган ва ҳаво кемасида бўлган 244 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлганди.

Қурбонлар орасида 219 нафар Россия, тўрт нафар Украина ва бир нафар Беларус фуқароси бор.

Reuters агентлиги расмий маълумотларга таянган ҳолда, рус самолёти жангарилар томонидан уриб туширилмаганини маълум қилди. Аввалроқ “Исломий давлат” гуруҳининг Миср бўлинмаси самолётни уриб туширганини иддао қилган эди.