Россия элчихонаси A321 қурбонларини хотирлаган ўзбекларга миннатдорчилик билдирди

Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига авиаҳалокат қурбонлари хотирасига ҳамдарлик билдирган ва гул келтирган ўзбекистонликлар кўпаймоқда.

Россияга қарашли A321 учоғи 31 октябрь куни Синай ярим оролида ҳалокатга учраши оқибатида 224 одам, жумладан 25 бола ҳалок бўлган.

Тошкентдаги элчихона тарқатган хабарномада: "Биз элчихонага келиб ёки телефон қилиб, ё ижтимоий тармоқлар орқали ҳамдардлик билдираётган ўзбекистонликларга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Айниқса, Россия дипломатик миссияси дарвозасига гул, шам, ўйинчоқлар келтирган ва бу қайғуни биз билан бўлишганларга ташаккур айтамиз", дейилди.

Россия элчихонаси истовчиларга 2-3 ноябрь кунлари элчихонага бориб, ҳамдардлик билдириши учун китоб очди.

31 октябрь куни Мисрнинг Синай ярим оролидан Петербургга парвоз қилган A321 йўловчи самолёти 23 минут ўтиб ерга қулаган ва ҳаво кемасида бўлган одамнинг ҳаммаси ҳалок бўлган.