Қирғизистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарасида 21 низо содир этилган

Чегарадаги низолашувда жароҳат олганларни "Тез ёрдам" олиб кетаётган пайт.

Қирғизистондаги Боткен вилоятининг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида жорий йил бошидан бери 21 низолашув бўлгани рўйхатга олинди.

Боткен вилоят расмийларининг билдиришича, низоларнинг 11таси Тожикистон, 10таси Ўзбекистон билан чегарада содир этилган. Чегарадаги жанжаллар асосан Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон фуқароларининг сув ва ер талашидан келиб чиққан.

Чегарадаги жанжалларнинг олдини олиш масаласида Ўзбекистоннинг Фарғона туман милицияси раҳбарлари билан қирғиз расмийлари бир неча марта учрашув ўтказган.

Ўтган йили Боткен вилоятининг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида 41 чегара низоси содир этилган эди.