Facebookка кундалик кирувчилар сони 1 миллиарддан ошди

Facebook асосчиси ва бошқарувчиси Марк Цукерберг.

Facebook ширкати эълон қилган уч ойлик молиявий ҳисоботда айтилишича¸ 2015 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб бу ижтимоий тармоққа бир кунда кирувчилар сони 1 миллиарддан ошган.

Бу эса¸ ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан кундалик Facebook фойдаланувчилари сонининг 17 фоизга ошганини кўрсатади.

Айтилишича¸ фойдаланувчиларнинг 894 миллиони ижтимоий тармоққа мобил телефон орқали кирмоқда.

Айни пайтда¸ Facebook 500 миллионлик фойдаланувчилари бир кунда 8 миллиард марта видео томоша қилаëтганини қайд этган. Бу эса¸ шу йилнинг апрелидаги кўрсаткичдан икки марта кўпроқдир.

Ширкат ҳисоботида айтилишича¸ Facebook даромади 4¸5 миллиард долларга етган ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга кўпдир.

Бу ҳисобот арафасида Facebook акциялари нархи илк бор 100 доллардан ошди.