Киев ва россияпарастлар бир бирини сулҳ битимини бузганликда айблади

Донецкда вайрон бўлган уйлардан бири.

Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги вилоятларда вазият мураккаблашиб бораётганида россияпараст исёнчиларни айблади.

Ўтган дам олиш кунлари россияпараст исёнчилар бир неча аҳоли пунктларини гранатамётлардан ўққа тутган. Ҳозирча ярадорлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумиотлар берилмади.

Киев расмийларининг билдиришича, 18 октябрдан 6 ноябргача россияпараст исёнчилар сулҳ битимини 26 марта бузиб, 350 маротаба ўқ отган.

Исёнчилар эса Украин армияси сўнгги бир кун ичида Донецкни олти марта ўққа тутганини маълум қилди. Россияпарастлар Спартак ва Зайцево аҳоли пунктлари ҳам ҳукумат қуролли кучлари томонидан ўққа тутилганини билдирмоқда. Бироқ исёнчилар ҳам ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ҳақида маълумот берган эмас.