Остонада диний низо қўзғашда айбланган насроний уй қамоғига ташланди

Иқилас Қабдуақасов

Остона шаҳар суди фундаментал диний секта аъзоси бўлган 54 яшар Иқилас Қабдуақасовни етти йиллик уй қамоғи ва 500 доллар жарима билан жазолади.

Қабдуақасов мамлакатда диний нифоқ қўзғашда айбдор, деб топилди.

9 ноябрь куни маҳкамага олиб келинган маҳкум ўзига қўйилган айбловларни тан олмади. Судда иштирок этган гувоҳлар эса у 2014 ва 2015 йилларда қилган маърузаларида мусулмонлар ҳамда Ислом пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақорат қилган, деб гувоҳлик берди.

Иқилас Қабдуақасов шу йилнинг август ойида ҳибсга олинган эди.