Афғонистонда Толибоннинг 12 жанггариси ўлдирилди

Афғонистонда Толибонга қарши амалиёт пайтида.

Ахборот агентликларининг бугун маълум қилишларича, учувчисиз бошқариладиган самолётдан берилган зарба оқибатида Афғонистон жанубида Толибоннинг 12 жанггариси йўқ қилинди.

Нангарҳор вилояти ҳокимининг матбуот хизмати ҳалок этилган толибларнинг уч нафари афғон, 9 нафари хориж фуқаролари эканини билдирди. 14 ноябрдаги мазкур ҳужум оқибатида Толибон томонидан вилоят ҳокими деб эълон қилинган шахс ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Нангарҳор вилояти ҳокимияти расмийси Ахмадзай Абдулзайнинг айтишича, вилоятнинг Ачин туманида икки ҳафтадан бери Толибонга қарши ўтказилган амалиётларда 150 жанггари йўқ қилинган.

Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида эса хориж ҳарбийларига қарши содир этилган худкуш хужумда бир фуқаро ҳалок бўлган, 12 одам яраланган. Худкуш вилоят қамоқхонаси олдида 15 ноябрь куни ўзини портлатиб юборган.