Тожикистонда террорчиликка қарши қонун ўзгартирилмоқда

Тожикистон парламенти сессияси.

Тожикистон парламенти террорчиликка қарши кураш тўғрисидаги қонунга ўзгартишларни қабул қилиш жараёнини бошлади.

Хабарларга қараганда, мазкур ўзгартишларга мувофиқ ҳукумат тузилмалари аҳолининг телефон алоқаларини ўзиб қўйиш, Интернетдан маҳрум қилиш ва сайтларга тўсиқ қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.

Тожикистонда акислтеррор амалиётлари пайтида телефон алоқасининг узиб қўйилиши ва сайтларга тўсиқ қўйилиши авваллари ҳам кузатилган. Масалан, 2010-2012 йилларда Рашт водийси ва Хоруғда ўтказилган аксилтеррор амалиётлари пайтида маҳаллий аҳоли барча алоқа воситаларидан маҳрум қилинган эди.

Бироқ Тожикистон расмийлари телефон ва Интренетнинг узиб қўйилишига алоқадор эмаслигини билдириб келган.