Тошкентда марказий осиёлик учувчиларни тайёрловчи халқаро ўқув маркази очилади

Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси 2016 йилда марказий осиёлик учувчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун Тошкентда ўқув маркази очади.

Спутник агентлигининг хабар қилишича, мазкур марказни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкатида аввалдан мавжуд бўлган ўқув-машғулот маркази базасида ташкил этиш режаланган.

Ўқув маркази ташкил этиш ва унинг тузилишига оид масалалар ўтган ҳафта Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғида муҳокама қилинган.