OzodMikrofon: Россияга киришда Эргашев Ергашевга айланиб қолди...

Куни-кеча Ўзбекистондан Санкт-Петербургнинг Пулково-1 аэропортига учиб келган меҳнат муҳожирларидан бири Озодликка сим қоқиб¸ Россияга янги биометрик паспорт билан кираëтган ўзбекистонликлар дуч келаëтган жиддий муаммони тилга олди. Унинг гувоҳлик беришича¸ паспорт текшируви давомида лотин ëзувидаги исм-фамилиянинг кирилчага ўгирилиши ва бунда ҳарфларнинг ўзгариши оқибати бор одам йўққа чиқиб қолмоқда.

Бундай муаммога¸ суҳбатдош таъкидича¸ айнан биометрик паспорт билан биринчи марта Россияга кираëтган Ўзбекистон фуқаролари дуч келмоқда.

- Йиллардан бери Россияда Эргашев сифатида регистрацияда туриб¸ патент¸ страховка ва бошқа ҳужжатларига Эргашев ëзилганлар¸ биометрик паспорт билан кираëтганда¸ Россия чегарачилари уларни Ергашев қилиб расмийлаштираяпти. Регистрацияга кириш учун борса¸ УФМС сен энди олдинги Эргашев эмас¸ бошқа Ергашевсан¸ балки жиноятчидирсан¸ деяпти. Йўқ¸ ўша Эргашев менман¸ десангиз¸ тан олмаяпти. Россиядан чиқиб¸ бошқатдан кирасан¸ киришда фамилия-исмингни тўғри ëздирасан¸ деяпти¸ дейди ўзбекистонлик меҳнат муҳожири.

Пулково-1 аэропортида Ўзбекистондан учиб келаëтган юзлаб меҳнат муҳожирларининг очиқ таҳқир ва қонунсизликларга дуч келаëтганини таъкидлаган суҳбатдош¸ уларнинг аэропорт ҳудудида мажбуран тиббий суғурта олишга мажбурланаëтганини ҳам ҳикоя қилиб берди.

- 200 дан ошиқ одам учиб келган бўлса¸ шуларни чиқишда ФМС ходимлари тўхтатиб¸ тиббий суғуртангни кўрсат¸ деяпти. Йўқ бўлса¸ 1200 рублга сотиб оласан¸ деб мажбурлаяпти. Кўчада шу суғурта 500 рубль туради. Олмайман¸ десангиз¸ ҳозир депорт қиламан¸ деб дўқ қилади¸ ҳатто куч ишлатишади¸ дейди Пулково-1 аэропортидаги саргузаштларини ҳикоя қилган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири.

Суҳбатни тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Пулково-1 аэропортидаги Ўзбекистон паспорти муаммолари