Тошкент минтақада сув омборлари қурилишига яна қаршилигини билдирди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Белградда бўлиб ўтган Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида Ўзбекистон делегацияси Афғонистондаги уруш ва Амударë ва Сирдарëга йирик сув омборлари қуриш режасини Марказий Осиë хавфсизлигига жиддий таҳдид деб баҳолади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди.

Глобал миқëсда¸ хусусан¸ Марказий Осиëда Орол денгизи қуриши билан боғлиқ экологик фалокатларга тўхталган Ўзбекистон делегацияси¸ айтилишича¸ минтақа дарëларини тўсиб¸ улкан сув омборлари ва ГЭСлар қуриш Амударë ва Сирдарë қуйи оқимида жойлашган давлатлар учун ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқаришидан яна бир бор огоҳлантирди.

Ўзбекистон ҳукумати Тожикистоннинг Роғун¸ Қирғизистоннинг Қамбарота ГЭСи қуриш режасига кўпдан қаршилик қилиб келмоқда.

Президент Каримов бир неча бор бу ГЭСлар қурилиши минтақада урушга сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.