Грузия Россия ҳарбийларини ўз ҳаво ҳудудини бузганликда айблади

Грузия Мудофаа вазирлиги 10 декабрь куни эълон қилган баëнотга кўра¸ Россиянинг Ми-8 русумидаги ҳарбий вертолëти 8 декабрь куни Жанубий Осетия ҳудудига ўтган ва бир неча дақиқадан сўнг Грузия ҳаво ҳудудини тарк этган.

Бу воқеани фитна сифатида баҳолаган Грузия томони¸ Россия ҳарбийларининг бундай ҳаракати минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид эканини таъкидлади.

Ҳозирча Москва бу баëнотга муносабат билдирмади.

Россия 2008 йили Грузия билан беш кунли урушдан кейин ўзини мустақил деб эълон қилган Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олган ва иккала сепаратчи минтақа ҳудудига ўз қўшинларини жойлаштирган.