Эронда чўчқа гриппидан ўлганлар сони 40 дан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан Ҳошимийнинг билдиришича¸ мамлакат бўйлаб тарқалган чўчқа гриппи оқибатида бир ой ичида камида 42 одам нобуд бўлган.

Ҳошимийнинг 10 декабрь куни айтишича¸ ўлганларнинг 33 таси жануб-шарқий Керман минтақаси аҳолисидир. Ҳозирда бу ҳудудда яна камида 600 одамнинг чўчқа гриппи ташхиси билан касалхонага ëтқизилгани айтилмоқда.

Теҳрон расмийлари аҳолини чўчқа гриппининг бошқа минтқалар¸ хусусан¸ Озарбайжонга туташ Керманшоҳ минтақасига ҳам ëйилишидан огоҳлантирмоқда.