Лос-Анжелесда давлат мактаблари ёпиб қўйилди

Калифорниянинг Сан-Бернардино шаҳрида 2 декабрь куни амалга оширилган ҳужум 14 кишининг ҳаётига зомин бўлганди.

15 декабрь куни Лос-Анжелесдаги барча давлат мактаблар ёпиб қўйилди. Бунга мактаб кенгаши аъзосининг электрон почта орқали Сан-Бернардино шаҳридагига ўхшаш ҳужумлар такрорланишига оид хавотир уйғотган таҳдидли мактуб олгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Қарор ортидан минглаб ўқув юртлари ёпилди ва 640 мингдан зиёд ўқувчи вақтинча мактабга келмай турадиган бўлди. Мактаблар фаолиятини тўхтатиб қўйиш эҳтиёт чораси эканини билдирган расмийлар хавф-хатар моҳиятини очиқламаяптилар.

Нью-Йорк маъмурияти ҳам шунга ўхшаш хат олганини, бироқ уни бир ўйин, деб малакалаганини маълум қилди. Нью-Йорк полицияси комиссари Уильям Браттон Лос-Анджелес расмийлари масалага ҳаддан зиёд кескин ёндошганини билдирди. Комиссарга кўра, хат муаллифи ўзининг исломий экстремист эканини таъкидлаган, бироқ хатда безориларга хос бўлган бир неча хатога йўл қўйган. Нью-Йорк мэри Билл де Блэзио ҳам ўқувчилар учун ҳеч қанақа хавф-хатар йўқлигига мутлақ ишонч билдирган.