АҚШ ва Россия ИШИДни молиялаштиришни жазолашга оид БМТ ҳужжатини ҳозирламоқда

АҚШ ва Россия расмийлари “Исломий давлат” террор гуруҳи фаолиятига нисбатан молиявий босимни кучайтиришга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси устида ишламоқда.

АҚШ молиявий разведка тизими расмийси Адам Зубинга кўра¸ резолюция 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин Ал-Қоидани нишонга олган модел асосида ИШИД террорчиларини молиялаштиришни тўлиғича жиноийлаштиришни кўзда тутади.

АҚШ расмийси таъкидича¸ Сурия ва Ироқнинг аксар ҳудудини назорат қилаëтган ИШИД бир йилда биргина нефт ва газ савдосидан 400 миллион доллар даромад кўрмоқда.

Россия ҳукуматининг ИШИД нефтини арзон баҳода асосан Туркия сотиб олмоқда¸ деган иддоаларига ҳам тўхталган Зубин¸ Анқара ҳукуматининг бундай савдога аралашганини кўрсатувчи бирор далил кўрмаганини билдирди.