Эстония рус ҳарбий учоғи ўз чегарасини бузиб киргани юзасидан норозилик изҳор қилди

Ан-72 учоғи.

Таллин рус ҳарбий учоғи Эстония ҳаво ҳудудини бузиб киргани билан боғлиқ равишда Москвага норозилик изҳор қилди. Бу борадаги норозилик нотаси Россиянинг Эстониядаги элчисига топширилди.

Эстония Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 17 декабрь куни Вайндлоо ороли ҳудудида осмонда Ан-72 учоғи рухсатсиз пайдо бўлган. У Эстония ҳаво ҳудудида бир дақиқадан камроқ бўлган.

Аввал тақдим этилган парвоз режасига кўра, у халқаро ҳаво ҳудуди бўйлаб учиши лозим эди. Ҳаво чегарасини бузган Ан-72 эстониялик диспетчерлар билан радиоалоқага чиқмаган.

Россия томони ҳозирча бу воқеа юзасидан изоҳ бергани йўқ.