Россия президенти Ҳиндистон Бош вазири билан учрашди

Ҳиндистон Бош вазири Моди (чапда) ва Россия президенти Путин. Москва, 24 декабрь, 2015 йил.

Россия президенти Владимир Путин ўз мамлакати Ҳиндистонда 6 атом блокини барпо этиши ҳақида билдирди.

Путинг, шунингдек, Москва ва Нью Дели янги авлод қирувчи ва транспорт самолётларини ишлаб чиқариш масаласида ҳам ҳамкорлик қилишини таъкидлади.

Путин Москвада 24 декабрь куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан ўтказган музокараларидан сўнг журналистларга мана шулар ҳақида айтиб берди.

Нарендра Моди Путин билан учрашувдан сўнг “Мен Россияни Ҳиндистоннинг иқтисодий трансформациясидаги муҳим ҳамкор сифатида биламан”, деб айтди.

Моди Москвага 23 декабрь куни кечқурун расмий сафар билан келган эди.