Равшан Эрматов жаҳоннинг энг яхши футбол арбитри деб эълон қилинди

Равшан Эрматов (марказда) жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилганидан сўнг Тошкентга қайтиб келган пайтда олинган сурат.

Ўзбекистонлик футбол рефериси Равшан Эрматов футбол ассосиацияларининг Бирлашган Араб амирликларида ўтган анжуманида йилнинг энг яхши арбитри сифатида Globe Soccer Awards мукофоти билан тақдирланди.

Европа клублари ассосиациясининг мазкур мукофотига 38 ёшли Равшан Эрматовдан ташқари Жюнейт Чакир, Вильмар Рольдан, Хоэль Агиляр, Бакари Папа Гассама ва Норберт Хауата номзодлари ҳам кўрсатилган эди.

Дубайда 27 декабрь куни ўтган мукофотни топшириш маросимида мукофот совриндори сифатида Равшан Эрматовнинг номи эълон қилинди

Маросимда йилнинг энг яхши футболчиси мукофоти “Барселона” клуби ўйинчиси Лионел Мессига топширилди. “Барселона” клуби эса йилнинг энг яхши командаси, деб эълон қилинди.