Руҳоний мусулмонларни Ислом дини обрўйини тўғрилашга чақирди

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний мусулмонлар “Исломий давлат” каби гуруҳларнинг ҳаракатлари оқибатида Ислом дини обрўйига етказилган зиённи баратараф этишлари лозим, дея баён қилди.

27 декабрь куни Теҳронда исломий конференцияда гапирган Руҳоний “Исломнинг жаҳон жамоатчилиги олдидаги обрўйини тўғрилаш энг буюк вазифамиздир”, дея таъкдлади.

“Душманларнинг ўрнига Ислом дунёсининг ичидан кичик гуруҳ чиқиб, Ислом тилида уни қотиллик, зўравонлик, тамагирлик ва адолатсизлик дини этиб тақдим этишини тасаввур қилганмизми?” дея таъкидлади Руҳоний.

Давлат телевидениесида кўрсатилган нутқи давомида Руҳоний Сурия, Ироқ ва Ямандаги “ўлимлар ва хунрезлик борасида сукут сақлаётган” мусулмон давлатларини танқид қилди.