Германия Канцлери Ангела Меркель мамлакатнинг турли шаҳарларида ўнлаб аёл жинсий тажовузга учраганига норозилик билдирди.
Янги йил арафасида Кельннинг марказий темир йўл вокзали ҳудудида маст ва безорилар гуруҳи аёлларга ҳужум қилган.
Полициянинг гувоҳларга таяниб берган маълумотига кўра, ҳужум қилган шахслар ташқи кўринишидан араблар ёки шимолий африкаликлар бўлган.
Кеча кечқурин аёллар ҳужумга учраган жойда тахминан 300та аёл норозилик намойиши ўтказди.
Ҳамбург полицияси ҳам шаҳарда аёллар худди шундай ҳужумларга учрагани ҳақида хабар қилди.