Ливиядаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 65 кишига етди

Злитан шаҳрида портлаш содир этилган жой.

Ливия ғарбидаги Злитан шаҳридаги портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 65 кишига етди.

7 январь куни Злитанда полициячилар машғулот ўтказувчи марказ олдида миналаштирилган юк машинаси портлатиб юборилгани хабар қилинган эди.Порташ учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олган эмас.

Мазкур портлаш Ливия раҳбари Муаммар Каддафи ҳокимиятдан ағдарилган 2011 йилдан бери содир этилган энг қонли террор ҳаракати бўлди. 2011 йилдан бери мамлакатдаги вазият беқарор бўлиб қолмоқда. Бундан фойдаланган “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари Ливиянинг Сирт шаҳрини эгаллаб олган ва мунтазам равишда нефть конлари жойлашган ҳудудларга ҳужумларни уюштирмоқда.

Ғарб Ливияда ҳокимият талашиб уришаётган томонларни ягона фронт бўлиб “Исломий давлат” гуруҳига қарши бирлаштириш ҳаракатини кўриб келмоқда.