Парижда 150дан ортиқ террор қурбони хотирланган маросимга минглаб одам йиғилди

Минглаб одам Париж марказига йиғилиб, ўтган йили бу шаҳарда бўлган бир неча террор ҳужумида қурбон берилган қарийб 150 кишини хотирламоқда.

Президент Франсуа Олланд ва Париж мэри Анна Ҳидалго шаҳарнинг Республика майдонида ҳужум қурбонлари хотирасига экилган эман дарахтлари пойида қурбонлар номи битилган хотира монументини очиб берди.

Маросимда франциялик роккер Жонни Холлидай қўшиқ куйлади, шунингдек, француз армияси хор жамоаси миллий гимнни ижро қилди.

Бу маросимларда, шунингдек, ўтган йили ноябрь ойидаги ҳужумларнинг 130 қурбони ҳам хотирланди. Бу ҳужумлар учун масъулиятни "Исломий давлат" террор гуруҳи ўз зиммасига олган.

Хотира маросимига қурбонларнинг яқини бўлган мингдан ортиқ меҳмон таклиф қилинган.

Айни пайтда, Франция мусулмонлари маросим кунларида мамлакатдаги барча масжидлар истовчилар учун очиқ ва мулоқотга ҳозир эканини эълон қилди. Бу йўл билан франциялик мусулмонлар мўътадил Исломнинг экстремистларга алоқаси йўқлигини намойиш қилиш ниятини билдирмоқда.