Истанбулдаги портлашда камида 10 киши ҳалок бўлди

12 январь куни Истанбулнинг сайёҳлар билан гавжум Султанмаҳмат майдонида портлаш рўй берган жой дарҳол полиция томонидан қуршаб олинди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбул марказида рўй берган портлашни асли суриялик шахс амалга оширгани тахмин этилаётганини баён қилди.

12 январь куни Истанбулнинг сайёҳлар билан гавжум Султанаҳмат майдонида рўй берган портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлиб, 15 одам жароҳатланди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Истанбулдаги портлашда камида 10 киши ҳалок бўлди

Тўпқопи, Айя София ва Султон Аҳмад Масжиди жойлашган Султанаҳмат мавзеси Истанбулнинг сайёҳлар борадиган асосий макон ҳисобланади.

Эрдўғоннинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар орасида Туркия фуқаролари ҳам, хорижликлар ҳам бор.

Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли маъмурияти оммавий ахборот воситалари орқали портлашга оид маълуомтларни беришга чеклов жорий қилди. Туркия қонунчилиги миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибига таҳдид туғилган пайтда бундай чора кўришга изн беради.

Курд сўлчи кучлари ва исломий жангарилар кейинги ойларда Туркияда қатор ҳуружларни амалга оширди.

Октябрь ойида пойтахт Анқарада икки худкуш бомбачи ҳужуми оқибатида 100дан ошиқ одам ҳалок бўлган эди. Терговчилар портлашлар учун масъулиятни “Исломий давлат” эксртемист гуруҳига юклаган эди.