Теҳрон америкалик "чегарабузар" денгизчиларни озод қилди

Эроннинг сув чегарасини бузганликда гумонланган америкалик денгизчилар.

Эрон расмийлари сешанба куни Форс кўрфазида қўлга олинган америкалик денгиз ҳарбийларини қўйиб юбордилар. Бу ҳақда Рейтер агентлиги Эрон Инқилоб посбонлари корпуси маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Икки қайиқда бўлган америкалик ҳарбийлар 12 январь куни Эрон денгиз чегарасини бузиб ўтганликда айбланиб қўлга олинганди.

Форс агентлигининг хабар қилишича, америкаликларни қўйиб юбориш қарори улар чегарани атайлаб бузмаганига ишонч ҳосил қилганидан кейин қабул қилинган.