ИШИД Жакартадаги портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди

ИШИД пайшанба куни Индонезия пойтахти Жакарта марказидаги портлашлар ва қуролли ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олишини маълум қилди.

Интернетда пайдо бўлган ишидчилар баёнотига кўра, ушбу ҳужумлар орқали мусулмон давлатларида ғарблик фуқаролар хавфсиз эмасликларини кўрсатишган.

ИШИД Жакартадаги ҳужумларда 15 хорижлик ўлдирилганини таъкидлаган. Лекин расмий маълумотларга кўра, ҳужумларда камида 2дан 6гача одам қурбон бўлган ва улар орасида фақат битта хорижлик (канадалик) бор. Ҳужумлар оқибатида яраланган 19 одам орасида битта нидерландиялик бор.

Полиция таъкидича¸ ҳужумларни амалга оширган беш худкушнинг барчаси ўлдирилган.

Индонезия президенти Йоко Видодо вазиятнинг назорат остида эканини таъкидлади ва одамларни босиқликка чақирди.

Дунëнинг энг йирик мусулмон давлати саналган Индонезияда¸ расмийлар таъкидича¸ террор гуруҳлари ҳужуми хавфи кучайиб бормоқда. Шу муносабат билан¸ кейинги ойлар давомида мамлакат хавфсизлик кучлари ИШИДга алоқадор шахсларни таъқиб қилиш амалиëтларини кучайтирмоқда.