Россия миллий валютаси рекорд даражада қадрсизланди

Жаҳон бозорида нефть нархининг пастлаб кетиши Россия валютаси қурбига ўта салбий таъсир кўрсатмоқда. 18 январь куни рубль қиймати 2014 йил охиридаги пастлаш даражасига тушди. Кеча Россияда 1 АҚШ доллари 79 рубль 20 копейкадан сотилди.

1 Евро эса душанба куни 86 рублдан айирбошланди. Бу Россия валютаси тарихидаги энг қуйи кўрсаткичдир.

Эронга нисбатан халқаро санкциялар бекор қилиниши ортидан 18 январь куни 1 баррель нефть нархи 28 доллардан ҳам тушиб кетди. Теҳрон шундоқ ҳам маҳсулот кўп бўлган жаҳон бозорига келажакда кунига ярим миллион баррелдан нефть етказиб беришни мўлжаллаб турибди.

Россия валютасининг қадрсизланишига Москванинг Украинадаги бўҳронда иштироки боис Ғарб мамлакатлари томонидан киритилган санкциялар ҳам сабаб бўлмоқда.