АҚШ ИШИДчиларнинг Афғонистондаги базаларига ҳам зарба беради

The Washington Post газетасининг чоршанба куни ëзишича¸ Обама маъмурияти АҚШ ҳарбийларига Исломий давлатнинг Афғонистондаги базаларига ҳужум уюштириш ваколатини берган.

Газетанинг Пентагондаги манбаси таъкидича¸ бундай ваколат Америка ҳарбийларининг Афғонистон ҳудудидаги ишидчиларга қарши ҳаво ҳужумлари уюштиришига имкон беради.

АҚШ маъмуриятининг бундай қарори Вашингтон томонидан Исломий давлатга қарши олиб борилаëтган ҳужумларнинг Сурия ва Ироқ ҳудудидан кенгайиб бораëтганини кўрсатади.

Кейинги ойларда Ироқ ва Суриядан қочаëтган ишидчиларнинг Афғонистондаги Толибон билан иттифоқчиликда бу мамлакат ҳудудларини ишғол қилиш уринишларини кучайтираëтгани кузатилмоқда.

Жорий ой АҚШ Давлат департаменти Исломий давлатнинг Афғонистондаги Хуросон гуруҳини хорижий террор ташкилотлари рўйхатига киритди.