Хабаровскда денгизга чўкаётган 40 балиқчи қутқариб қолинди

Музни тешиб балиқчилик қилиш Хабаровскда анъанага айланган.

Россиянинг Хабаровск ўлкасида муз кўчиши оқибатида денгиз сувига тушиб кетган 40 балиқчи қутқарилди.

Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлигигинг 26 январь куни билдиришича, балиқчилар музни тешиб балиқ овлаётган пайтда муз кўчган. Муз устида турган 28 автомобил денгизга ғарқ бўлган.

Хабаровск ўлкасида денгизни қоплаган музни тешиб балиқчилик қилиш анъанага айланган. Музлар одатда баҳорда кўчишни бошлар эди. Бироқ жорий йилдаги об-ҳаво ўзгаришлари ортидан қишнинг илиқ келиши оқибатида денгизни қоплаган музлар эрий бошлагани хабар қилинмоқда.