Мухолифатчи журналист Қирғизистонни тарк этишга мажбур бўлди

Уран Ботобеков.

Қирғизистон ҳокимиятидаги юқори лавозимли амалдорлар тўғрисида танқидий мақолалар ёзгани билан танилган мухолифатчи журналист Уран Ботобеков 27 январь куни мамлакатни тарк этиб, учинчи давлатдан бошпана сўраётгани маълум бўлди.

Бишкек шаҳар суди президент Атамбаевнинг энг яқин одамларидан бири бўлган Икромжон Илмиянов ҳақида танқидий мақола ёзган журналистни 1 миллион 800 минг сўм, яъни 23 700 доллар жаримага тортган эди. Суд Уран Ботобеков ёзган мақолани тухмат сифатида баҳолаган.

Икромжон Илмиянов президент маъмурияти раҳбари ўринбосари лавозимидан танқидий мақола туфайли истеъфо беришга мажбур бўлган эди. Шундан сўнг у президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. Илмиянов Уран Ботобековни тухматда айблаб судга берган эди.

Айни пайтда Уран Ботобеков қайси мамлакатга чиқиб кетгани маълум эмас.