Саудияда АҚШнинг 9 фуқароси террорчиликда гумонланиб қўлга олинди

Саудия Арабистони матбуотининг билдиришича, мамлакат полицияси ўтган ҳафтада террорчиликда гумонланган 33 кишини, жумладан, Қўшма Штатларнинг 9 фуқаросини қамоққа олди.

Инглиз тилидаги Saudi Gazette 31 январь куни АҚШ фуқароларидан 4 нафари 25 январда, қолганлари эса кейинги кунларда қўлга олинганани билдирди.

Газетанинг ёзишича, қўлга олинганларнинг 14 нафари Саудия Арабистони, 2 нафари Сурия фуқаросидир. Бундан ташқари қўлга олинганлар орасида биттадан Индонезия, Араб Амирликлари, Фаластин ва Қозоғистон фуқаролари бор.

Мақолада террорчиликда гумонланиб қўлга олинганлар қайси гуруҳга мансуб экани тўғрисида маълумот берилган эмас.-