АҚШ президенти Барак Обама чоршанба куни АҚШдаги масжидни зиёрат қилади.
Оқ уй мулозимларининг билдиришича, Президент Обама Балтимор шаҳри яқинидаги Балтимор Исломий Жамиятига ташриф буюриб, у ердаги масжид ва мадрасани бориб кўради.
Бу Обаманинг президент сифатида АҚШдаги масжидга илк зиёрати бўлади.
Обаманинг масжидга ташрифи уни маъмуриятининг диний бағрикенгликни тарғиб қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир қисми ўлароқ кўрилмоқда.