Сурия масаласи бўйича Женева музокараларида танаффус эълон қилинди

БМТнинг Сурия бўйича элчиси Стаффан де Мистура (ўртада).

БМТнинг Сурия бўйича элчиси Стаффан де Мистура Суриядаги зиддиятни бартараф қилиш мақсадида Женевада ўтказилаётган музокараларда танаффус эълон қилди.

Дамашқ делегацияси ҳамда мухолифат вакиллари билан алоҳида-алоҳида ўтказилган учрашувлардан сўнг БМТ элчиси маслаҳатлашувлар 25 февраль куни қайта бошланишини маълум қилди.

Стаффан де Мистурага кўра, бу танаффус музокаралар барбод бўлганини англатмайди. Айни пайтда у тинчлик жараёни асосий муаммоларни ҳал қилиш учун халқаро ҳамжамият, хусусан, Россия ва АҚШнинг ошиғич дастагига муҳтожлигини таъкидлади.

Сурия мухолифати ҳукуматдан қамалда қолган 18 та ҳудудга инсонпарварлик ёрдамини ўтказиб юборишни талаб қилмоқда. Расмий Дамашқ қатор ҳудудларга гуманитар юклар ўтказилишига рухсат берган, бироқ айни дамда армия Россия авиацияси қўлловида ҳужумлар бошлаган. Бу эса Женева музокараларига келган мухолифат вакилларини ғазаблантирган.